12:31 | 10.07.23 3270
Сурхондарёда сел келиши оқибатида аҳоли пунктларини боғловчи тоғли довон йўли ёпилиб қолди — фото
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сариосиё туманининг Хўжаасмин ва Чош аҳоли яшаш пунктларини боғловчи тоғли довон автомобил йўлига катта ҳарсанг тошлар ва лойқалар тушиб, довон йўли ёпилиб қолгани ҳақида хабар бермоқда.

Довон йўли ёпилиб қолиши оқибатида 3 та енгил «УАЗ» русумли автомобил ва 8 нафар фуқаро ҳаракати тўхтаб қолган.
Йўл ФВВ, туман ҳокимлиги, Ички ишлар бўлими ва Хондиза кон бойитиш бошқармаси масъул ходимлари ҳамкорлигида махсус техникалар ёрдамида довон автомобил йўли катта ҳарсанг тош ва лойқалардан тозаланган. Автомобил қатнови йўлга қўйилиб, 8 нафар фуқарога амалий ёрдам кўрсатилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.



