18:29 | 12.07.23 3742

Chery’дан мижозлар учун йирик тимбилдинг

Roodell компанияси Chery Tiggo 7 Pro харидорлари учун мусобақа ташкиллаштирди

Chery автомобил брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори Roodell компанияси 9 июл куни Tiggo 7 Pro автомобил модели эгалари учун кенг кўламли тимбилдинг ташкил қилди. Унутилмас тадбир Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омбори яқинида бўлиб ўтди ва бренд ҳамда унинг мижозлари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган With Chery With Love узоқ муддатли лойиҳасининг бир қисмига айланди.

Учрашувда нафақат Тошкентдан, балки Андижон, Бухоро, Гулистон, Денов, Жиззах, Зарафшон, Қамаши, Қарши, Косонсой, Наманган, Самарқанд, Тошкент вилояти, Термиз, Урганч, Учқудуқ, Фарғона, Шаҳрисабз ва бошқа шаҳарлардан ҳам Tiggo 7 Pro автомобил эгалари қатнашди. Йирик масштабли тимбилдингга 90 та автомобил эгалари оила аъзолари билан ташриф буюргани маълум бўлди.

Меҳмонларни кутиб олиш пухта ўйланган ва турли кўнгилочар дастурларга бой тадбир асосида ташкил этилди. Tiggo 7 Pro эгалари фотоҳудудда эсдалик учун суратга тушиб, тадбирда иштирок этганлик белгиси сифатида Chery бренди остидаги футболкаларни қўлга киритди.

Тадбирнинг асосий воқеаси Chery мижозлари учун кенг кўламли тимбилдинг ташкил этилгани бўлди. Меҳмонлар ёдда қоларли мусобақаларда қатнашишга ва ҳатто бунинг учун ғайриоддий либослар ҳамда тасвирларни синаб кўришга таклиф қилинди. Ғолибларни медаллар ва қимматбаҳо совғалар кутаётганди, бу эса уларнинг муваффақияти ва маҳорати рамзи бўлди. Танлов барча иштирокчилар ўзининг жамоавий руҳини, бирдамлигини намойиш этиши ва With Chery With Love лойиҳаси ҳақиқатан ҳам Chery бренди автомобил эгаларини бир-бирига яқинлаштиришини исботлади.

Тадбирда иштирок этганлар қизиқарли дастур ва дистрибюторнинг эътиборидан мамнун бўлди. Меҳмонлар ўзини Chery бренди оиласининг бир қисми деб ҳис қилганини таъкидлади. Барча иштирокчилар тадбир ташкил этилганидан мамнун бўлиб, мижозларга кўрсатилаётган ғамхўрлик учун ўз миннатдорлик билдирди.

Тадбир иштирокчиларининг қулайлиги ҳам эсдан чиқарилмади. Меҳмонлар бассейнларда чўмилиш ва Чорвоқ сув омборининг мафтункор манзарасидан баҳраманд бўлиш имконига эга бўлди. Тадбир сўнгида болалар учун кўпикли дискотека ташкил этилди ва бу кечани барча меҳмонлар учун ҳақиқий байрамга айлантирди.

Chery бренди шу тарзда Tiggo 7 Pro автомобиллари эгалари билан алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида мижозларга ўз ғамхўрлигини намойиш этди. Ушбу тадбир барча иштирокчиларда ёрқин ҳиссиётлар ва ижобий таассуротлар қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, Tiggo 7 Pro автомобиллари Chery компаниясининг барча расмий дилерлик дўконларида тақдим этилган. Ҳар бир кўнгилли бепул тест-драйв учун рўйхатдан ўтиб, автомобил бошқарувининг ҳақиқий завқини ҳис қилиши мумкин.


Рўйхатдан ўтиш учун 71 276 55 55 телефон рақами ёки @cheryuzbekistanbot Telegram-боти орқали мурожаат қилиш мумкин.

Chery Uzbekistan расмий саҳифаларини кузатиб боринг

 


Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 378
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 239
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 192
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 288
Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

19:54 | 29.09.23 267
Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

17:30 | 29.09.23 625