14:48 | 17.07.23 1232

Бош вазир Абдулла Арипов Грузияга боради

Абдулла Арипов ва Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили ўртасида юзма-юз учрашув режалаштирилган.

Грузия ҳукумати Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 17 июл, душанба куни ташриф билан Грузияга бориши ҳақида хабар берди. Расмий кутиб олиш маросими Тбилисидаги ҳукумат маъмуриятида бўлиб ўтади.

Ташриф доирасида Абдулла Арипов ва Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили ўртасида юзма-юз ва кенгайтирилган таркибда учрашув режалаштирилган.

Маълумот учун, Грузия ҳамда Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар 1994 йил август ойида ўрнатилган. Ўзбекистон 28 йил давомида Грузияда элчихона очмаган, бироқ Тошкентда Грузия элчихонаси фаолият юритади.