13:32 | 17.07.23 5744

Фарғонада 31 ёшли аёл 4 нафар эркак томонидан зўрланди — видео

Тўрт нафар эркак аёлни мажбурлаб, ташландиқ шийпонга олиб борган.

Фарғонада 31 ёшли аёл 4 нафар эркак томонидан зўрланди. Эркакларга нисбатан жиноят иши очилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси қайд этишича, ҳодиса Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида содир бўлган. Тўрт нафар эркак аёлни мажбурлаб, ташландиқ шийпонга олиб борган. Улар аёлни тўрт эркакдан бири билан жинсий алоқада бўлганини видеога олиб, уни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, унинг эркига қарши номусига тегиб, жинсий эҳтиёжларини қондиришган.

Суд-тиббий экспертизаси аёлнинг ўнг билагидаги қонталаш из жароҳати оғирлик даражасига кўра 6 кундан кўп давом этмайдиган енгил шикастлар тоифасига кириши, танасининг бошқа жойларида жароҳатлар аниқланмаганини кўрсатган.

Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодекснинг 118-моддаси (номусга тегиш) 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари якунланиб, тегишлилиги бўйича судлов органига юборилган.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 317
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 616
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 608
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 453
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 318
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 639