16:43 | 17.07.23 1805

Жаҳонгир Улуғмуродовга нисбатан чиқарилган суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди

Жаҳонгир Улуғмуродов тақиқланган нашид улашишда айбланиб, 3 йилга қамалган эди.

Тақиқланган нашид – «террористик руҳдаги қўшиқ»ни улашишда айбланиб, қамалган 20 ёшли Жаҳонгир Улуғмуродовга нисбатан чиқарилган суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди. 17 июл куни мазкур жиноий ишни аппеляция тартибида кўриб чиқиш якунланган. Шикоятлар эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Оққўрғон тумани судининг 8 май куни тегишли ҳукми билан Тошкент давлат Иқтисодиёт университети талабаси 21 ёшли Жаҳонгир Улуғмуродов 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Жаҳонгир Улуғмуродов мазкур жиноят иши доирасида 10-15 нафар синфдоши бўлган Telegram гуруҳига тақиқланган нашидни улашишда айбланган.

Аввалроқ жиноят учун қонунчиликда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган бўлсада, Оққурғон туман суди томонидан Жаҳонгирнинг шахси, жиноят қилиш шароити ва сабаблари, унинг жиноятни содир қилгунча ва ундан кейинги хулқ-атворини инобатга олган ҳолда, ЖКнинг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш)ни қўллаган ҳолда, белгиланган жазонинг энг кам қисмидан ҳам камроқ бўлган 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлангани ҳақида тушунтириш берилганди.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 325
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 622
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 609
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 460
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 327
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 643