Хоразм ва Қорақалпоғистонда кучли шамол дарахтларни қулатди, уйларнинг томини «учирди», электр тармоқларига шикаст етказди
Ҳозирда юзага келган носозликларни батараф этиш бўйича барча чоралар кўрилаётгани хабар қилинмоқда.
Хоразм вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 17 июл куни кузатилган кучли шамол дарахтларни қулатиб, уйларнинг томини учирди. Бундан ташқари, шамол электр энергия таъминотига ҳам шикаст етказган.

Қайд қилинишича, «Ҳудудий электр тармоқлари» Хоразм ҳудудий филиали томонидан электр энергиясидаги узилишларни бартараф этиш учун тезкор бригадалар ҳамда махсус техникаларни жалб қилган. Юзага келган носозликларни батараф этиш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Айни пайтда Гурлан, Шовот, Урганч, Боғот, Янгибозор, Қўшкўпир, Янгиариқ ва Хонқа туманларида табиий офат туфайли юзага келган носозликларни таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда, — дейилади хабарда.
Аввалроқ, Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Қорақалпоғистон Республикасида айрим электр узатиш тармоқлари хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўчирилганини маълум қилганди.

