16:42 | 18.07.23 946

Россияда паспортини олдириб қўйиб, ойликсиз ишлаган 12 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Иш берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун ўзбекистонликларнинг паспортларини олиб, уларни бир неча ой давомида ойлик бермасдан ишлатган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда паспортини олдириб қўйиб, бир неча ой иш ҳақисиз ишлаган ўзбекистонлик 12 кишини Ўзбекистонга қайтарилгани ҳақида хабар берди.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Бир гуруҳ ўзбекистонликлар иш берувчиси ойлик маоши ва паспортларини бермай, яшаб турган хостелидан чиқариб юборгани юзасидан агентликка мурожаат йўллаган. Агентликнинг қайд қилишича, улар ижтимоий тармоқлардаги ёлғон маълумотларга ишонган. Чувашия Республикасининг Чебоксари шаҳрида нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехига автобусларда ишлаш учун борган.

Иш берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун ўзбекистонликларнинг паспортларини олиб, уларни бир неча ой давомида ойлик бермасдан ишлатган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси, Ўзбекистонинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси ва ўзбек диаспораси вакиллари фуқароларни хостелга жойлаштирган ва иссиқ овқат билан таъминлаган.

Бош консулхона фуқароларнинг бир гуруҳига ватанга қайтиш сертификатини расмийлаштириб бериб, Ўзбекистонга қайтарди.


Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 456
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 277
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 207
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 300
Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

19:54 | 29.09.23 280
Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

17:30 | 29.09.23 653