11:11 | 18.07.23 797

Япония Ўзбекистонга сейсмик барқарор бинолар қурилишида амалий ёрдам бермоқчи

Япониянинг Okumura Corporation компанияси сейсмик барқарор бинолар, сув, автомобил ва темирйўл туннелларини қурилишда амалий ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилган.

Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Япониянинг етакчи қурилиш компанияларидан бири — Okumura Corporation корпорацияси ижрочи директори Акира Окада билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Dunyo АА

Томонлар қурилиш соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Okumura Corporation корпорациясининг зилзилага бардош берадиган биноларни лойиҳалаш ва сейсмик барқарор иншоотларни қуриш тажрибасини ўрганиш бўйича фикр алмашган.

Корпорация ижрочи директори Акира Окада Ўзбекистондаги йирик қурилишларга қизиқиш билдириб, Okumura Corporation томонидан сейсмик барқарор бинолар, сув, автомобил ва темирйўл туннелларини қурилишда амалий ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади.

Маълумот учун, Okumura Corporation корпорацияси 1907 йилда ташкил этилган. Корпорация сув, автомобиль ва темирйўл каби туннелларнинг ҳамда сейсмик барқарор биноларнинг қурилиши билан шуғулланади.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 238
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 534
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 565
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 431
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 283
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 598