16:25 | 18.07.23 974

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна ошди

Валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 19 июлдан амалда бўладиган қиймати белгиланди.

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 19 июлдан амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 18,87 сўмга ошди ва 11 608,03 сўмни ташкил қилди. Евро курси 24,70 сўмга кўтарилиб, 13 056,71 сўм этиб белгиланди. Россия рублининг курси 0,19 сўмга тушиб, 128,20 сўмни ташкил этди.

  • Аввалроқ Марказий банк халқаро валюта захираларини эълон қилди.
  • Сўмнинг деноминация қилиниши ҳақидаги хабарлар асоссизлиги маълум қилинди.