20:09 | 28.07.23 4443

Бўстонлиқда Испайсой микроГЭСи ишга туширилди

Испайсой микро ГЭСининг қуввати 200 кВт бўлиб, ўртача йиллик электр энергияси ишлаб чиқариши 1,75 миллион кВт.соатни ташкил этади.

28 июл куни «Ўзбекгидроэнерго» томонидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Пскем дарёсининг чап ирмоғи ҳисобланган Испайсойда янги микро ГЭСнинг очилиши маросими ташкил этилди. Ушбу ҳудуд инфратузилмаси, маҳаллий аҳоли учун зарурий гидроэнергетик қувват манбаи ишга туширилди.

Фото: «Ўзбекгидроэнерго»

ГЭСнинг расмий очилиш маросимига бағишланган тантанали тадбирда «Ўзбекгидроэнерго» раҳбарияти, пудратчи ва қурилиш ташкилотларининг мутасадди раҳбарлари, «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети ҳамда «Ёш бунёдкорлар» халқаро қурилиш жамоаси аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Фото: «Ўзбекгидроэнерго»

Расмий очилиш тадбирига қадар Испайсой микроГЭСда қурилиш ишлари якунлангандан сўнг ГЭСни тармоққа улаш борасидаги амалий ишлар олиб борилди.

Маълумот учун, Испайсой микро ГЭСининг қуввати 200 кВт бўлиб, ўртача йиллик электр энергияси ишлаб чиқариши 1,75 миллион кВт.соатни ташкил этади. Испайсой Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Испай қишлоғидан оқиб ўтувчи Пскем дарёсининг чап қирғоғига қуйилувчи сой бўлиб, сойнинг узунлиги 13 км, ҳажми 73 км²ни ташкил этади. Сойнинг ўртача йиллик сув сарфи 2,4 м³/сек.

Фото: «Ўзбекгидроэнерго»

Март ойидан суви кўпая бошлайди, энг катта сув сарфи май-июн ойларида кузатилади. Куз-қиш мавсумида суви камаяди.

Фото: «Ўзбекгидроэнерго»
Фото: «Ўзбекгидроэнерго»
Фото: «Ўзбекгидроэнерго»
Фото: «Ўзбекгидроэнерго»
Фото: «Ўзбекгидроэнерго»

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 235
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 533
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 560
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 424
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 278
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 598