12:39 | 12.08.23 1519

Биринчи синф ўқувчилари учун «Президент совғалари»ни мактабларга етказиб бериш бошланди

2023-2024 ўқув йилида мактабларга 732 960 нафар 1-синф ўқувчилари қабул қилиниши режалаштирилган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги янги ўқув йилида 1-синфга борадиган ўқувчилар учун «Президент совғаси» жамланмаси жойларга етказилиши бошлангани ҳақида хабар берди.

Бу йил ўқувчиларнинг совғаларига алоҳида эътибор қаратилди. Сумкалар бир хил рангда танланди. Чунки, баъзида ўғил болаларга пушти, қиз болаларга эса кўк рангдаги сумкалар тушиб, болажонларнинг кайфияти бузилишига сабаб бўларди. Ўқув қуролларининг сифатига алоҳида эътибор қаратилди, — дейилади хабарда.

1-синф ўқувчиларига бериладиган «Президент совғаси» таркибида 12 турдаги ўқув қуроллари мавжуд:

  • ўқувчи сумкаси;
  • 12 дона дафтар;
  • расм дафтари;
  • акварел бўёқлари;
  • рангли қоғоз;
  • қаламдон;
  • шарикли ручка;
  • рангли қалам;
  • 2 дона оддий қалам;
  • пластилин;
  • елим;
  • 2 дона ўчирғич.

«Президент совғаси» жорий йилнинг 25 августига қадар Вазирликнинг adm.maktab.uz электрон базасига киритилган болалар сонига мос равишда умумтаълим мактабларига етказилади.

Маълумот ўрнида, 2023-2024 ўқув йилида мактабларга 732 960 нафар 1-синф ўқувчиларини қабул қилиниши режалаштирилган.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 273
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 566
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 585
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 435
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 289
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 609