16:42 | 14.08.23 3236
Россияда тарвузни «қиммат» сотган ўзбекистонлик сотувчи пичоқлаб кетилди
Пичоқланган ўзбекистонлик шифохонага етказилган.
«Фонтанка» нашри Санкт-Петербургда тарвузни «қиммат» сотган ўзбекистонлик сотувчи пичоқлаб кетилгани ҳақида хабар берди.
Воқеа 13 август куни соат 20:00 атрофида Художников шоҳ кўчасидаги дўконда содир бўлган. Мева-сабзавот сотувчи 46 ёшли ўзбекистонликнинг олдига номаълум эркак келиб, тарвузнинг нархини туширишни сўраган, сотувчи эса нархни туширишга рози бўлмаган. Рад жавобини олган харидор пичоқни олиб, сотувчини пичоқлаган.
Пичоқланган ўзбекистонлик шифохонага етказилган. У ҳужумчини 40 ёшлар атрофидаги, оқ сочли эркак деб, тасвирлаб берди. Айни пайтда жиноят иши қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.