16:04 | 14.08.23 1935

Сирдарёдаги мебел корхонаси раҳбари Тошкентда икки чинорни кестиргани маълум бўлди

Бунинг оқибатида табиатга 204 миллион 105 минг сўм зарар етказилган.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Сирдарё шаҳрида фаолият юритувчи мебел корхонаси раҳбари ишчи ёллаб, Тошкентда иккита чинорни кестиргани ҳақида хабар берди.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Қайд қилинишича, Юнусобод тумани 7-мавзеси, «Астробод» МФЙ ҳудудида Сирдарё вилояти, Сирдарё шаҳрида фаолият юритувчи мебел ишлаб чиқаришга ихтисослашган МЧЖ раҳбари икки нафар ишчи ёллаб, икки дона чинор дарахтини кестирган. Бунинг оқибатида табиатга 204 миллион 105 минг сўм зарар етказилган.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Тегишли ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва керакли чора-тадбирларни кўриш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Аввалроқ Жиззахда 3 туп дарахтни ноқонуний кесган эркак табиатга 25,7 млн сўм зарар келтиргани, Самарқандда 55 йиллик Қайрағоч дарахтлари кесиб ташлангани ҳақида хабар берилганди.


Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

21:18 | 04.10.23 410
Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

17:30 | 04.10.23 746
Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

14:57 | 04.10.23 378
Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

13:18 | 04.10.23 400
Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

12:30 | 04.10.23 766
AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

12:00 | 04.10.23 285