16:04 | 15.08.23 3430

Ўзбекистонда илғор хорижий тажрибалар асосида 1-4-синф дарсликлари янгидан тайёрланди

Тошкентда тўрт кун давомида дарслик муаллифлари ва илғор амалиётчи ўқитувчилар бошланғич синфларда фанларни ўқитиш методикаси, ўқувчилар натижаларини баҳолаш, бунда фанлараро интеграцияни таъминлаш каби мавзуларда машғулотлар ташкил этилади.

Тошкентда 14-17 август кунлари «Бошланғич синфларда ўқитишнинг замонавий методикаси» мавзусида бошланғич синф ўқитувчилари учун малака ошириш курси ташкил этилгани ҳақида Bugun.uz мухбири хабар бермоқда.

Малака ошириш курсида республиканинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 300 дан ортиқ илғор педагоглар ва методистлар ҳудудий тренерлар сифатида таълим олмоқда. Улар жойларда ўқитувчиларни замонавий усуллар бўйича каскад усулида тайёрлашлари керак бўлади.

Тўрт кунлик курс давомида дарслик муаллифлари ва илғор амалиётчи ўқитувчилар томонидан ҳудудий тренерларга бошланғич синфларда фанларни ўқитиш методикаси, ўқувчилар натижаларини баҳолаш, бунда фанлараро интеграцияни таъминлаш каби мавзуларда машғулотлар ташкил этилади.

Янги дарсликлар таълим олувчиларда XXI аср кўникмаларини шакллантиришда «4К» моделини (танқидий фикрлаш, креативлик, коллаборация, коммуникация) қўллаш орқали ўқувчиларда танқидий фикрлаш, ижодий ёндашув, жамоада ишлаш ва мулоқот кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.

Курс Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Абдулла Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти ҳамкорлигида ташкил этилган.


Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 393
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 243
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 194
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 290
Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

19:54 | 29.09.23 267
Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

17:30 | 29.09.23 630