12:00 | 17.08.23 2157

Радиатор танлови истеъмолларни камайтириш ва уйда қулайлик яратишда қандай ёрдам бериши мумкин?

Сифатли радиаторни танлаш энергия самарадорлиги ва бино хавфсизлиги учун жуда муҳим.

Иситиш радиаторларини ўрнатиш – бу йилнинг совуқ вақтларидаги зарурият. Ушбу қурилмалар иссиқликни бир текис тақсимлаб беради ва биноларда қулай иқлим ҳосил қилади. Шу сабабли радиатор танлови уйда шинамлик яратишда муҳим омилдир.

AKFA Comfort — алюминий ва биметалл иситиш радиаторлари ишлаб чиқарувчи етакчи маҳаллий корхоналардан бири. AKFA иситиш радиаторлари қулайлик ва услуб, энергия тежаш ва юқори иссиқлик бериш хусусиятларини ўзида бирлаштирган.

Қуйидаги турдаги AKFA Comfort радиаторлари мавжуд:

  • Биметалл радиаторлар – пўлат ва алюминий бирикмаси, бу маҳсулот енгил ва ишончли бўлишини таъминлайди. Яхши иситади ва радиатор ичида ҳосил бўлувчи юқори босимга чидамли. Айнан шу турдаги радиаторлар марказий иситиш тизимига эга кўп хонадонли уйлар учун яратилган. Улар учун гидравлик зарбалар ҳам муаммо эмас, чунки алюминий асос остида мустаҳкам пўлат қувурлар жойлаштирилган. Маҳсулот қатори учта моделдан иборат: Avangard va Benevento, Eterno Lite.

  • Алюминий радиаторлар – шахсий уйлар ва коттежларни иситиш учун энг оптимал ечим. Алюминийнинг иссиқликни яхши ўтказиш хусусияти туфайли, кам ресурс сарфлаган ва максимал даражада энергияни тежаган ҳолда, бундай радиаторлар катта биноларни иситиши мумкин. Ҳар қандай интерьерга тушиши билан бирга, ҳақиқий дизайнерлик ечимига айланган ушбу радиаторларнинг шакли ва кўринишини ҳам алоҳида қайд этиш жоиз. Маҳсулот қатори бешта моделдан иборат: Benevento Lite, Eterno, Classic, Caliente, Andromeda.

Сифатли радиаторни танлаш энергия самарадорлиги ва бино хавфсизлиги учун жуда муҳим. Тўғри қарор қабул қилиш учун асбоб-ускуналарнинг техник хусусиятларини ўрганинг, уларнинг ишончли эканига амин бўлинг, ишлаб чиқарувчиси ва иссиқлик бериш кўрсаткичига диққат қаратинг. Нафақат уйнинг иссиқлиги ва шинамлиги, балки хавфсизлик ҳам радиатор танловига боғлиқ.

Шу боис самарадорлиги паст иситиш ускуналарини янгисига алмаштириш ғоятда муҳимдир.