Benkam бренди InnovativeBrand номинациясида мукофот олди
Мазкур фестивалда 80 та давлатдан ташриф буюрган 1 500 дан зиёд Жаҳон брендлари иштирок этган.
Сингапурда бўлиб ўтган BEST BRAND AWARD 2022-2023 йиллик Халқаро фестивали доирасида Benkam InnovativeBrand номинациясида ғолиб дея эълон қилинди.
Дунё брендлари жамғармаси (TWBF) жаҳондаги ягона брендинг жамғармаси ва нотижорат ташкилот бўлиб, халқаро платформада бизнеснинг барча соҳаларидаги брендларни аниқлаш ва ривожлантиришда фаол иштирок этади.
Мазкур фестивалда 80 та давлатдан ташриф буюрган 1 500 дан зиёд Жаҳон брендлари иштирок этди. Танлов қатъий мезонларга асосланиб ўтказилди, унда турли бизнес соҳаларидаги брендларнинг стратегияси, инновациялари, маданияти ва коммуникацияларини ўрганиб чиқдилар.
Benkam – бу Марказий Осиёдаги экструзион алюминийни энг йирик ишлаб чиқарувчиси бўлиб, 21 дан зиёд давлатларга алюминий профилларни етказиб бериш бўйича етакчи ўринни эгаллаб туради.
Ушбу бренд нафақат Ўзбекистонда, балки экспорт давлатларида ҳам йилдан-йилга тобора кўпроқ танилиб бормоқда.
Батафсил маълумотни ягона алоқа марказида +998 (71) 203−00−00 ёки компаниянинг расмий benkam.eu сайтида олиш мумкин.