Москвада шаҳри яқинда дронлар уриб туширилган
Сўнгги бир неча ҳафта ичида Москва шаҳри ва Москва вилояти мунтазам равишда учувчисиз самолётлар ҳужумига учрамоқда.
Москва вилоятида дронлар қулаб тушди. Россия Мудофаа вазирлиги ҳам Москва вилоятининг «Рузский» туманига дрон қулагани ҳақида хабар берганди.
Москванинг «Внуково» ва «Домодедово» аэропортларида рейсларни қабул қилиш ва жўнатиш бўйича чекловлар киритилди.
Хавфсизлик нуқтаи назаридан соат 06:25 дан бошлаб рейсларнинг бир қисми бошқа аэропортларга йўналтирилди, — деб маълум қилган «Внуково» аэропорти.
«Домодедово» аэропорти қўшимча хавфсизлик чораларини таъминлаш мақсадида аэропортда соат 06:26 дан бошлаб самолётларни қабул қилиш ва жўнатиш бўйича вақтинчалик чекловлар жорий этилганини маълум қилган.
21 август куни эрталаб «Шереметево» аэропорти ҳам Екатеринбургдан Москвага учган рейсни қабул қилмай, самолётни Қозон шаҳридаги аэропортга йўналтирган. Самолётнинг учувчиси Москвадаги барча аэропортлар ёпилганини айтиб, соат 08:40 га келиб «Внуково» ва «Домодедово» одатдагидек иш бошлаганини маълум қилган.
Маълумот учун, сўнгги бир неча ҳафта ичида Москва шаҳри ва Москва вилояти мунтазам равишда дронлар ҳужумига учрамоқда.