12:01 | 21.08.23 6597

Президент администрациясининг янги тузилмаси тасдиқланди

Администрациянинг собиқ раҳбари Сардор Умурзоқов Президентдан кейин иккинчи рақамли сиёсатчи даражасини сақлаб қолди.

Шавкат Мирзиёев 17 август куни Президент администрацияси тузилмасини ўзгартириш тўғрисидаги фармонни имзолади, бироқ ҳужжат ҳали расман эълон қилинмаган. Имзоланган ҳужжат билан Президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилиб, ушбу лавозимни эгаллаб турган Сардор Умурзоқов Шавкат Мирзиёевнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Янги тузилмада маслаҳатчилар сони 9 тадан 11 тага кўпайган:

  1. Махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчи;
  2. Иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчи;
  3. Кадрлар сиёсати бўйича маслаҳатчи;
  4. Дин ва миллатлараро муносабатлар бўйича маслаҳатчи;
  5. Маслаҳатчиси-спичрайтер;
  6. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси;
  7. Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси;
  8. Ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси;
  9. Маслаҳатчи — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори;
  10. Энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчи;
  11. Аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчи.

Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси (Одил Абдураҳмонов) лавозими тугатилди. Президентнинг яна бир ёрдамчиси лавозими жорий этилмоқда, унинг таркибига янги ташкил этилган Ахборот сиёсати департаменти, президент матбуот котиби, Ижтимоий ривожланиш департаменти, Ёшлар сиёсати департаменти ва Назорат инспекцияси киради.


Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

21:18 | 04.10.23 467
Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

17:30 | 04.10.23 763
Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

14:57 | 04.10.23 378
Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

13:18 | 04.10.23 405
Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

12:30 | 04.10.23 768
AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

12:00 | 04.10.23 286