14:30 | 22.08.23 796

Самарқанд шаҳрида 49 киши «ҳот-дог»дан заҳарланди

Жабрланганлар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган ва улар орасида вояга етмаган болалар ҳам бор.

Самарқанд шаҳрида 49 киши умумий овқатланиш марказида тайёрланган «ҳот-дог»дан заҳарланди. Жабрланганлар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган ва улар орасида вояга етмаган болалар ҳам бор.

Касалланганларнинг барчаси Самарқанд шаҳри Рудакий кўчасида жойлашган fast-food тайёрлаш марказида «ҳот-дог» истеъмол қилган. Кечга яқин уларда овқатдан заҳарланиш аломатлари пайдо бўлиб, иситма, ич кетиши, қайт қилиш ҳолатлари кузатилган.

Ҳозирда беморлардан 29 нафарининг аҳволи яхшиланиб, уйларига кетишга рухсат берилган. Қолган 20 нафар бемор шифокорлар назоратида бўлиб, уларнинг аҳволи ҳам яхшиланмоқда.

Ҳозирги вақтда умумий овқатланиш маркази фаолияти тўхтатилиб,«ҳот-дог» учун ишлатилган маҳсулот намуналари вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасига юборилган.

Аввалроқ, 4 август куни Самарқанд вилояти Ургут туманида ҳам 42 нафар фуқаро овқатдан заҳарланиб, касалхонага ётқизилганди. Ҳолат тўй тадбирида кузатилган ҳамда беморларга «Ўткир овқат токсикоинфекцияси» ташхиси қўйилган.

Шунингдек, 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида 36 ҳолатда овқатдан заҳарланиш ҳолати қайд этилиб, жами 176 нафар шахс жабрланган ва уларнинг 52 нафари болалар.

 


Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 374
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 239
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 188
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 288
Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

19:54 | 29.09.23 267
Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

17:30 | 29.09.23 625