16:42 | 23.08.23 1314

Россияда икки нафар ўзбекистонликни қулликда ушлаганлар қўлга олинди

Ўзбекистонлик 31 ёшли эркак ва 27 ёшли аёл қулликка 20 минг рублга сотиб юборилган.

Россиянинг Ставропол шаҳрида полиция ўзбекистонликларни деҳқончилик қилишга мажбурлаб келган икки шахсни қўлга олди. Шпаковский туманидаги «Авиатор» қишлоғида яшовчи пенсионер икки таниши билан бирга Россияда ноқонуний яшаб келган ўзбекистонлик 31 ёшли эркак ва 27 ёшли аёлни номаълум шахслардан 20 минг рублга сотиб олган.

Катта ёшли пенсионер эркак ва унинг шериклари ўзбекистонликларни 6 ой давомида деҳқончилик қилишга мажбурлаган. Ҳолат юзасидан ноқонуний озодликдан маҳрум қилиш факти аниқланиб, икки киши ҳибсга олинган. Учинчи шерик июл ойи охирида вафот этгани айтилган.

Нафақадаги шахсга нисбатан «Одамни ўғирлаш билан боғлиқ бўлмаган қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум қилиш» ва «Ноқонуний миграцияни ташкил этиш» моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган – ҳозирда у билан тергов олиб борилмоқда, иккинчи гумонланувчи уй қамоғида. Одам савдогарлари полиция томонидан қидирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шунга ўхшаш яна бир ҳолатда Ҳиндистон полицияси рейдлари давомида қўлга тушиб, ҳибсга олинган ҳамда бошқа кўплаб нохуш воқеаларни бошидан кечирган ўзбекистонлик аёл билан содир бўлганди. Аёл ёлғон ваъдалар таъсирида Ҳиндистонга келгач, иш ваъда қилган кимсалар томонидан унинг шахсий ҳужжатлари олиб қўйилиб, қулликда сақланган, у таҳдид ва қўрқитишлар орқали фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилинган.

2021 йил октябр ойида ўзбекистонлик уч нафар аёл Ҳиндистон-Непал чегарасидан ноқонуний ўтаётганда қўлга олиниб, ҳибсда ушлаб турилганлигини ҳабар қилганди.

Шунингдек, 2022 йилнинг октябр ойида бир гуруҳ ўзбек аёлларининг Ҳиндистондан туриб президент Шавкат Мирзиёевга йўллаган мурожаати ижтимоий тармоқларда кенг тарқалганди. Улар мурожаатида турли алдов йўллари билан Ҳиндистонга чақирилгани ва у ерда сотиб юборилгани, фоҳишаликка мажбурлангани, турли қийноқлар кўрсатилгани ҳақида гапирганди. Bugun.uz’нинг Ҳиндистондаги мухбири аёллар билан суҳбатлашиб, уларга қандай ёрдам кўрсатилгани, Ҳиндистонга қандай бориб қолгани, бошидан кечирганларини эшитди.


Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 140
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1064
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 387
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 757
Бухородан Екатеринбургга учиши керак бўлган самолётда носозлик чиқди

Бухородан Екатеринбургга учиши керак бўлган самолётда носозлик чиқди

12:06 | 21.09.23 423
Наманганда содир бўлган ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди — видео

Наманганда содир бўлган ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди — видео

11:46 | 21.09.23 961