18:36 | 23.08.23 1685

Яндекс Қозоғистонда бир неча соатга блоклаб қўйилганидан сўнг, серверларини мамлакатга кўчиришини маълум қилди

Ўзбекистонда эса Яндекс сервислари юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият кўрсатиб келади, мамлакатда солиқ тўламайди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатувчи сервисларини Ўзбекистонга кўчиришни талаб қиладиган қонун эса Яндексга нисбатан нимагадир ишламайди.

Қозоғистон Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлигига таяниб, Nur нашри Яндекс компанияси Yandex.kz серверларини Қозоғистонга кўчиришини маълум қилди.

Мамлакат расмийлари Яндекс вакиллари билан Қозоғистонликларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш, шунингдек, ушбу мамлакат ҳудудида серверларни жойлаштириш масалаларини муҳокама қилиш учун учрашув ўтказган.

Ҳамкорлик ва миллий рақамли ресурсларни мустаҳкамлаш истаги доирасида Яндекс компанияси Yandex.kz доменига хизмат кўрсатувчи серверларни мамлакатга ўтказиш бўйича ишларни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади, — дейилади Рақамли ривожланиш бошқармаси берган хабарда.

Яндекс Қозоғистонда юзага келган вазият бўйича расмий изоҳ бериб, Yandex.kz серверларни кўчиришини тасдиқлаган.

Қозоғистон расмийлари 9 август куни серверлар мамлакат ташқарисида жойлашгани сабабли маҳаллий Яндекс доменидан фойдаланишни бир неча соатга чеклаб қўйганди. Расмийларининг бундай ҳаракатига Яндекс сервисларининг фойдаланувчилари тўғрисидаги барча маълумотлар Россия дата-марказларида сақланиши сабаб бўлиши мумкин. Россия махсус хизматлари 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб дастур фойдаланувчилари ҳақидаги барча маълумотлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Ҳозирда Финландия ҳукумати Яндекс мижозларига оид маълумотларни Россияга узатишни тақиқлагани, Грузия Шахсий малумотларни ҳимоялаш хизмати эса Яндекс иловаси фойдаланувчилари маълумотларини қайта ишланиши қонунийлиги бўйича текширишлар ўтказмоқда.

Қозоғистон ва Яндекс ўртасида юзага келган вазият Ўзбекистон учун ҳам аҳамиятлидир

Ўзбекистон қонунчилиги Яндекснинг Ўзбекистонда хизмат кўрсатувчи сервисларини мамлакатга кўчиришни талаб қилади. Бироқ, компания бу ишни амалга ошириши ва юридик шахс сифатида фаолият олиб бориши юзасидан шу вақтга қадар ҳеч қандай ҳаракат амалга оширмаган.

Хусусан, Яндекс.Такси, Яндекс.Мусиқа ва бошқа кўплаб пуллик сервислари Ўзбекистонда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият кўрсатиб келади, мамлакатда даромад солиғини тўламайди. Бу ҳолат эса ўз-ўзидан иқтисодчи ва экспертлар томонидан танқидларга сабаб бўлиб келмоқда. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳам Яндекс компаниясининг фаолиятини тартибга солиш қўмита ваколатига кирмаслигини маълум қилган.

2022 йилнинг 1 ноябр куни Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси биносида қўмита раҳбарияти ва Яндекс компаниясининг хориж бозорларида давлат идоралари билан алоқалар бўйича директори Евгений Шумилов бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтган.

Учрашувда қўмита вакиллари томонидан компаниянинг Ўзбекистоннинг рақобат тўғрисидаги қонунчилиги ва бошқа қонуности ҳужжатлари талаблари ҳақида ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш, кўрсатилаётган хизматларнниг сифатини ошириш бўйича тегишли тавсиялар ҳам берилган.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 343
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 631
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 614
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 461
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 334
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 651