16:04 | 23.08.23 965

Ўзбекистонлик фуқаро Жанубий Кореяда халқаро террорчилик ташкилотини молиялаштирган

Фарғона вилоятида туғилган шахс ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олинган.

Фарғона вилоятида туғилган 29 ёшли эркак Жанубий Кореяга бориб, у ерда «Имом ал-Бухорий катибаси» террорчилик ташкилоти етакчилари билан алоқа ўрнатган. Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистонлик фуқаро ташкилотнинг ноқонуний фаолиятини молиялаштириб келган.

Фото: iiv.uz/ Ғ.О. исмли шахс. 1994 йил Фарғона вилоятида туғилган.

Гумондор 1994 йилда, Фарғона вилоятида туғилган Ғ.O. исмли шахс эканлиги, у молиялаштирган жиноий гуруҳ Сурияда (Яқин Шарқ минтақасида) террорчилик ҳаракатлари содир этиши аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 155−3 (Терроризмни молиялаштириш) ва 244−2-моддалари (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан аввал 2022 йилда Россияда меҳнат мигранти бўлиб ишлаган Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материалларни тарқатиш ва терроризмни молиялаштиришда айбланиб, 6 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Киберхавфсизлик маркази ҳамда Наманган вилояти Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамкорлигида ижтимоий тармоқларда «Имом ал-Бухорий катибаси» халқаро террорчилик гуруҳи тарафдори аниқланган.

Тезкор-техник чора-тадбирлар амалга оширилиб, Одноклассники ижтимоий тармоғи саҳифаларида кўрсатилган гуруҳни қўллаб-қувватловчи видеолавҳа топилиб, уни тармоққа жойлаштирган Наманган вилоятида яшовчи 24 ёшли фуқаро И.A. қўлга олинган эди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ҳудудида фаолияти тақиқланган саҳифалар рўйхати эълон қилинганди:

  • «Абу Салоҳ дарсликлари»
  •  «Жаннат ошиқлари»
  •  «Шом овози»
  •  «Тавҳид ва жиҳод»
  •  «Ислам Абу Кҳалил»
  •  «Полвон Новқатлик»
  •  «Сохиб Махмудов»
  •  «Фаррухбек Абдуллаев»
  • «Мамарахимов Абдурахим Миркомилович»
  • «Мухожир Полвон»
  • «Абу Аиша»
  • «Туркистон»
  • «Хуррият инфо»
  • «Нажот»
  • «ал-Ваъй»
  • «Роя»
  • «Усулул фиқҳ»
  • «Мусталаҳул ҳадис»
  • «Дарслардан қисқа лавҳалар»
  • «Фиқҳ аҳкомлари»
  • «Тавҳид дарси»
  • «Қиёматдан аввалги фитналар»
  • «Савол ва жавоблар»
  • «Фоида Мp3»
  • «Фоида ва қоидалар»
  • «Тафсир дарслари»
  • «Талбису иблис дарслари»
  • «Исломни бузувчи амаллар дарслари»
  • «Номоз ва беномозга талуқли масалалар»
  • «Аёллар дарслари силсиласи»
  • «Ақийда дарслари»
  • «Силсилавий дарслар ва маърузалар»
  • «Муҳим дарслар»
  • «Ақийдатул восития»
  • «Мусталаҳул ҳадис»
  • «Альфатх»
  • «Талабалар учун дарслар»
  • «АЛЪ-ФАТҲ ТВ»
  • «ДАЪВАТ УЗ»
  • «ҲИДОЯТ ТВ»

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 413
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 268
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 199
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 295
Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

19:54 | 29.09.23 270
Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

17:30 | 29.09.23 649