12:39 | 24.08.23 867

Шавкат Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди

Сафар давомида вилоят ижтимоий-иқтисодий соҳасини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилади.

Шавкат Мирзиёев 24 август куни Самарқанд вилоятига ташриф буюради. Ташриф давомида кўзда тутилган режалардан вилоятдаги янги лойиҳа ва иншоотлар, таълим муассалари фаолияти, саноат ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари билан танишиш бўлади. Шу билан бирга Самарқандни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари бўйича йиғилиш ўтказиш ҳам назарда тутилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев 6 июндаги Самарқандга ташрифида ҳам янги лойиҳа ва иншоотлар масаласига тўхталганди, яъни «Ширин» массивининг мастер режаси тақдимоти билан танишиб, бир қанча кўрсатмалар берганди.

Маълумот ўрнида, бу маҳалла халқаро аэропорт яқинида, Зарафшон дарёси бўйида жойлашган бўлиб, сўнгги йилларда Самарқандда амалга оширилган бунёдкорликка муносиб тарзда ушбу ҳудудда замонавий массив қурилиши режалаштирилган. Бунинг учун 389 гектар ер ажратилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев ҳамда унинг рафиқаси Зироат Мирзиёева 22-23 август кунлари Озарбайжонга икки кунлик давлат ташрифини амалга оширди. Ташриф давомида, Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва устувор йўналишлардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниб, якунда икки томонлама битимлар қабул қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ташрифининг иккинчи кунида эса, Фузулий ва Шуша шаҳарларига ташриф амалга оширилди.