Тошкент халқаро аэропортида «свет» ўчди
Электр таъминотидаги узилишга «Қўйлиқ» подстанциясида рўй берган авария сабаб бўлган.
Кеча, 27 август куни Тошкент халқаро аэропортида соат 22:09 да Қўйлиқ шаҳар подстанциясида рўй берган авария туфайли электр таъминотида узилиш содир бўлди.

Қисқа вақт ичида захира манбалардан парвозларни таъминловчи объектлар: учиш-қўниш йўлаклари, ҳаво ҳаракатини бошқариш тизимлари, радионавигация ускуналари қуввати тикланиб, пойтахт аэропортида рейслар кечиктирилмади.
Маҳаллий авиақатновлар ва учиб келиш терминаллари захира манбаларига ўтказилган. 15 дақиқа ичида, соат 22:24 да халқаро авиақатновлар терминалининг жўнаб кетиш залида ҳам электр таъминоти тикланган.
Соат 22:40 да «Қўйлиқ» шаҳар подстанциясида юз берган авария бартараф этилиб, пойтахт аэропортида электр таъминоти тўлиқ тикланган.