16:18 | 05.09.23 1628

Қорақалпоғистонда 13 ёшли қиз қўшниси томонидан зўрланди

Айбланувчи 44-45 ёшларда экани айтилмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси Эллкқалъа туманида 13 яшар қиз қўшниси томонидан қўрқитилиб, икки йилдан буён зўрлаб келингани айтилган видеомурожаат тарқалди. Республика прокуратураси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси

Маълум қилинишича, 2023 йилнинг 30 август куни Элликқалъа туманида яшовчи фуқаро М.З. Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилиб, 2010 йилда туғилган, вояга етмаган набираси Т.С.ни ўз қўшниси, фуқаро З.Ш. қўрқитиш ва зўрлик ишлатиш орқали номусига теккани сабабли қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат республика прокурори томонидан ўрганилиб, суд-тиббиёт экспертизасининг хулосаси ҳамда терговга қадар текширувда тўпланган иш ҳужжатлари инобатга олиниб, гумонланувчи З.Ш. га нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчига Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисми, 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб, ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Тергов Қорақалпоғистон Республикаси прокурори томонидан назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада 31 ёшли аёл тўрт нафар эркак томонидан зўрланган эди. Шунингдек, Самарқандда 19 ёшли қиз ҳамкасби томонидан зўрланган.

 


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 945
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 438
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 503
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1821
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 795
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1187