14:30 | 05.09.23 1377

Ўзбекистонда юзни беркитиб юриш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин

Янги қонун лойиҳаси бўйича жамоат жойларида шахсни идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзни тўсганлик учун жавобгарлик белгиланади.

Ўзбекистонда жамоат жойларида шахсни идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзни ёпиб юриш жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақдаги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қабул қилинди.

Фото: NationalWorld

Маълум қилинишича, юзни ёпиб юрганлик учун белгиланган жавобгарликни истисно қилувчи ҳолатлар ҳам мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:

  • тиббий кўрсатма асосида ҳаракатланаётган шахслар;
  • меҳнат ва хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳолатда ҳаракатланаётган шахслар;
  • йўл-транспорт ҳаракатида хавфсизликни таъминлаш учун махсус бош кийим кийган шахслар;
  • спорт ва маданий тадбирлар пайтида иштирокчи сифатида қатнашаётган шахслар ҳамда қонунчиликда рухсат этилган бошқа ҳолатларда юзини тўсган ҳолда бўлиш ҳолати белгиланмоқда.

Хабарда айтилишича, бу каби жавобгарлик чоралари бир қатор хорижий давлатларда, жумладан Франция, Австрия, Дания, Белгия, Болгария, Швейцария, Туркия, Марокаш, Қозоғистон, Ҳиндистон, Индонезия каби мамлакатларда ҳам қўлланилган.

Шунингдек, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жамиятда миллатлараро тотувликни, диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга ҳамда жамоат тартибини сақлаш бўйича кўрилаётган саъй-ҳаракатларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилиши айтилган.

Муҳокамалар давомида қонун лойиҳасидаги айрим нормалар юзасидан бир қатор саволлар ўртага ташланган. Лойиҳани такомиллаштириш ва пухта ҳолга келтириш бўйича фикр-мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар билдирилган.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, бугунги мажлисда, шунингдек, кўпхотинлик масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган. Депутатлар томонидан тайёрланган қонун лойиҳасида мамлакатда икки ва ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилганлик, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини очиқдан-очиқ инкор этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 328
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 627
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 613
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 460
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 331
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 643