15:06 | 06.09.23 2279

Арманистон ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади

Машқлар Арманистон ҳудудида бўлиб ўтади.

Арманистон ва АҚШ ҳарбийлари қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади. Бу ҳақда Арманистон Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Фото: Арманистон Мудофаа вазирлиги

Хабарда келтирилишича, машғулотлар 11-20 сентябр кунлари Арманистон ҳудудида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Машқлар Арманистон Мудофаа вазирлиги тинчликпарвар бригадасининг «Зар» ўқув маркази базасида, халқаро тинчликпарвар миссияларда иштирок этишга тайёргарлик доирасида амалга оширилади.

Маълумотларга кўра, машғулотлар тинчликпарварлик вазифаларини бажаришда «барқарорлаштириш операциялари»ни ўз ичига олади.

«Машғулотлардан мақсад, тинчликпарварлик операциялари доирасида халқаро тинчликпарвар миссияларда иштирок этувчи бўлинмалар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик даражасини ошириш, шунингдек, бошқарув ва тактик алоқада илғор тажриба алмашишдир», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Арманистон бош вазири Никол Пашинян 2021 йилда Озарбайжон билан чегарадош Сюник вилоятидаги вазият туфайли Путиндан ҳарбий ёрдам сўраган эди. Шунингдек, ўша йили июл ойида бош вазир Россия қўшинларини Арманистон чегарасига жойлаштиришга чақирган.


Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 427
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 268
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 200
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 295
Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

19:54 | 29.09.23 270
Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

17:30 | 29.09.23 649