15:43 | 06.09.23 1695

Қашқадарёда эр хотинини моторли арра билан ўлдирди

Айбланувчи содир этган жинояти учун 13 йилга қамалган.

Қашқадарё вилоятида ўз хотинини моторли арра билан ўлдирган эркак 13 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда «Сукут сақлама» лойиҳаси (Nemolchi.uz) хабар берди.

Маълум қилинишича, эр-хотин 2007 йилда оила қурган ва уларнинг уч нафар (бир қиз икки ўғил) фарзанди бўлган. Эркак бир неча бор Россияга ишлаш учун бориб қайтган. 2022 йилнинг октябр ойида у ва аёли ўртасида оилавий можаро содир бўлиб, аёл қизи билан бирга ота-онасининг уйига кетиб қолган.

Маълум вақтдан сўнг аёл ўғилларини соғингани сабаб улар билан учрашиш учун эрининг уйига борган. Бироқ эри унга болаларини кўрсатмай, уйига қайтиб кетишини айтган.

Икки ўртада юзага келган жанжал сабаб эркак моторли арра ёрдамида аёлга таҳдид қилган. Маълум бўлишича, эркак арра билан аёлнинг юзи ва бўйнига жароҳат етказган. Оқибатда аёлда кучли қон кетиши кузатилган. Воқеа жойига участка нозири ва тез ёрдам зудлик билан етиб келган. Аёлга тез-тиббий ёрдам кўрсатилган бўлса-да, у шифохонада вафот этган.

Эркак вилоят ички ишлар органларига бориб, қотилликка иқрор бўлган ҳамда қилмишидан пушаймонлигини маълум қилган.

Биринчи инстанция судининг 2023 йил 7 июндаги ҳукмига кўра, айбланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан айбдор деб топилиб, 13 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Бироқ эркак, судга хотинининг хатти-ҳаракатлари унинг ўлимига сабаб бўлганини исботлашга ҳаракат қилган. Аммо Қашқадарё вилояти судининг 2023 йил 26 июлдаги апелляция инстанцияси ҳукмни ўзгаришсиз қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, шу каби ҳолат Қашқадарёда аввал ҳам содир бўлган. 2023 йилнинг январь ойида Қарши туманида эр рашк сабаб хотинини «бензопила» (моторли арра) билан ўлдирган.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 353
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 647
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 623
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 475
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 342
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 667