14:30 | 06.09.23 344

Кинокарвон акцияси Қорақалпоғистонда давом эттирилди

Ушбу тадбир «Янги Ўзбекистоннинг янги кинолари» ойлиги доирасида ўтказилмоқда.

Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан республика бўйлаб ўтказилаётган «Янги Ўзбекистоннинг янги кинолари» ойлиги доирасида ташкил этилган кинокарвон Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази

Маълум қилинишича, кеча, 5 сентябр куни шаҳардаги шимоли-ғарбий ҳарбий округида кинокарвон акцияси доирасида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтган.

Фото: Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази

Тадбир доирасида Анвар Азимов, Зуҳриддин Режаметов, Фотима Режаметова, Дилшодбек Каттабеков, Анжелика Эсимбетова каби таниқли киноижодкорлар аҳоли вакиллари билан кўришиб, ижодий учрашувлар ташкил этган. Шунингдек, Зулфиқор Мусоқовнинг «Осмондаги болалар 3» фильми намойиш этилган.

Фото: Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази
Фото: Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази
Фото: Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази
Фото: Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази
Фото: Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази

Маълумот учун, 15 август куни бошланган киноойлик 15 сентябрга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда ҳам Наврўз байрами муносабати билан республика бўйлаб кинокарвон акцияси ўтказилганди. Шунингдек, 2022 йилнинг апрел ойида Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан кинокарвон тадбирлари ташкил этилган.

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 461
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 277
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 207
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 300
Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

19:54 | 29.09.23 280
Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

17:30 | 29.09.23 655