14:00 | 07.09.23 338

AKFA Қозоғистондаги халқаро қурилиш ва интерер кўргазмасида қатнашмоқда

Кўргазмада 23 та давлатдан 235 дан зиёд компания иштирок этяпти.

AKFA компанияси Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 6-8 сентябр кунлари бўлиб ўтаётган KazBuild 29-Халқаро Қурилиш кўргазмасида иштирок этмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Фото: AKFA Group

Маълум қилинишича, кўргазмада 23 та давлатлардан ташриф буюрган 235 дан зиёд компаниялар қатнашмоқда. Мазкур кўргазма ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш, ўзаро тажриба алмашиш, қурилиш ва интерер саноатидаги инновациялар ҳамда тенденциялар билан танишиш учун ноёб имконият сифатида кўриляпти. Тадбир бутун дунёдан мутахассислар ва ўз ишининг усталарини жалб этиб, соҳадаги асосий воқеа бўлиши кутилмоқда.

Фото: AKFA Group

2023 йилда Ўзбекистон номидан мамлакатнинг энг йирик маҳаллий саноат холдингларидан бири – AKFA Group компанияси KazBuild кўргазмасида иштирок этяпти. Компания Марказий Осиё иқлими учун қувват самарадорлигига эга бўлган янги ечимларни тақдим этади. Ўз стендида холдинг фаолиятининг бир нечта асосий йўналишлари бўйича энг яхши ечимларни тақдим этади: AKFA Windows & Doors (дераза ва эшик алюминий ва ПВХ тизимлари), AKFAComfort (иситиш ечимлари), AKFAAccessoires ва AKFABuild (Кукунли бўёқ).

Фото: AKFA Group

AKFA Group, шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистон иқлими учун мукаммал тарзда мос келувчи янги қувват самарадор ромларни тақдим этди. Терморомлар махсус икки қаватли ромлардан фойдаланган тарзда ишлаб чиқарилади, улар хона ичидаги иссиқликни инсон аралашувисиз сақлаб туришга қодир. Ташқи томондан улар оддий ромлардан фарқ қилмайди ва автоматик тарзда ишлайди. Улар йилнинг иссиқ мавсумида ҳам, совуқда ҳам қулай хона ҳароратини сақлаб туриши мумкин.

Фото: AKFA Group

Алюминий ва биметалл AKFAComfort радиаторларининг тақдим этилган моделлари эса хусусий ёки марказий иситиш тизимидаги каби максимал қувват самарадорлиги билан уйда иссиқликдан баҳраманд бўлиш имконини беради.

Маълумот учун, KazBuild 29 йил аввал фаолиятини бошлаган ва қурилиш сегментида етакчилардан бирига айланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ AKFAComfort Грузия бозорига кириб боргани ҳақида хабар берган эдик. Компания мамлакатнинг энг йирик импортчиси билан йилига 40-50 мингта радиатор етказиб бериш бўйича шартнома тузган.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 304
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 593
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 600
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 448
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 304
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 631