18:06 | 07.09.23 1590

Қозоғистонда 5 ёшли қизчани зўрлаб, ўлдирган эркак суд қилинди

Айбланувчи умрбод қамоқ жазоси ва кимёвий кастрацияга ҳукм қилинган.

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида 5 ёшли қизчани зўрлаб, ўлдирган хавфли рецидивист умрбод қамоқ жазоси ва кимёвий кастрацияга ҳукм қилинди. Бу ҳақда Zakon.kz хабар берди.

Фото: zakon.kz

Қайд этилишича, 2023 йилнинг 13 июл куни маҳаллий вақт билан 13:00 лар атрофида Туркистон вилоятининг Сариоғоч туманида яшовчи 5 ёшли Еркежан Нурмахан исмли қизча йўқолиб қолган. Қизнинг онаси унинг йўқолгани ҳақида ариза берган. Уни қидиришга деярли бутун қишлоқ аҳолиси қўшилган. Шу куни қизчанинг жасади зўрлаш аломатлари билан топилган. Гумонланувчини ҳам қишлоқ аҳолисининг ўзи аниқлаган.

Маълум бўлишича, жиноятни муқаддам қотилликда айбланиб 10 йилга қамалган хавфли рецидивист содир этган. У, шунингдек, 2023 йилда баданга оғир шикаст етказгани учун шартли қамоқ жазосига ҳам ҳукм қилинган.

Суд ҳукмига кўра, унга умрбод қамоқ ва кимёвий кастрация жазоси тайинланган. Айбланувчи жазони қаттиқ режимдаги колонияда ўташи белгиланган. Шунингдек, у марҳумнинг оиласига 100 миллион тенге (214,9 минг доллар) маънавий зарарни ҳам тўлайди.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 222
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 519
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 552
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 417
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 274
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 596