13:54 | 08.09.23 1922

Ҳамширадан тортиб чилангаргача. Германия ўзбекистонлик мутахассисларни ишга таклиф қилди

Иш берувчи компания рўйхатида олий тоифа дипломини талаб қилувчи касблар ўрин олмаган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (ТММА) раҳбарияти ва Германиянинг Goldcliff Stark компанияси ўртасида музокаралар ўтказилди. Музокаралар Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида ташкил этилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА нашри.

Фото: POLITICO.eu

Музокаралар чоғида Германия томонига Ўзбекистонда меҳнат миграциясини тартибга солиш тизими ва ТММА фаолияти тўғрисида маълумотлар берилган.

Goldcliff Stark компанияси 2017 йилда Франкфурт-Майн шаҳрида ташкил этилган юридик фирма. Мазкур ташкилот қурилиш, архитектура, йўл ва меҳнат ҳуқуқи соҳасида консалтинг ва юридик хизматлар кўрсатиш билан шуғулланади.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, Германия меҳнат қонунчилиги, тил ўқитиш, консалтинг хизматлари кўрсатиш каби йўналишларда ҳамкорлик қилиш муҳокама қилинди.

Goldcliff Stark компанияси Ўзбекистондан ишчи кучи жалб қилишдан манфаатдор эканлигини ва ўзбекистонлик мутахассисларни қуйидаги йўналишларда ишга жойлаштиришга тайёрлигини билдирган:

  • Ҳамширалик иши соҳасида тегишли сертификатларга эга бўлган ўрта махсус тиббий маълумотли мутахассислар;
  • Меҳмонхоналар ва ресторанлар учун хизмат кўрсатувчи ходимлар (консерж, ресепшин, хизматкор, техник, метрдотел, ошпаз, официант ва қўриқчи);
  • Кафелчи, дурадгор, бетончи, сувоқчи, бўёқчи, электрик, чилангар касблари бўйича тажрибали малакали қурувчилар.

Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш мақсадида яқин келажакда Goldcliff Stark компанияси вакилларининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш ва ТММА билан тегишли шартнома имзолаш юзасидан келишувга эришилган.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 220
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 500
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 527
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 413
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 274
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 596