18:00 | 08.09.23 592

HONOR Magic V2 букламафонининг тақдимоти бўлиб ўтди

Букламафон SGS умрбоқийлик сертификатига эга бўлиб, кунига 100 маротаба букланганда 10 йилгача хизмат қилиши мумкин.

Ўзининг янги флагманлик букламафони – HONOR Magic V2’ни тақдим қилган HONOR Берлинда ўтказилган IFA-2023 электроника ва гаджетлар кўргазмасининг асосий қаҳрамонига айланди.

Фото: HONOR

Бу ишланма сўнгги инновацияларга мос ва инсонга йўналтирилган. Энг енгил ва ингичка смартфон вазни бор-йўғи 231 грамм ва букланган ҳолатда 9,9 миллиметр қалинликка эга. У иккиталик кремний-углеводли янги авлод аккумулятори билан жиҳозланган ва бу соатига 5000 мАгача юқори сиғимни таъминлайди.

«HONOR букламафонлари олис йўлни босиб ўтган ва ҳар бир интенграция дизайн, функционаллик ва узоқ йиллар хизмат қилишда янги имкониятларни намоён этади», – дейди HONOR бош директори Жорж Чжао.

Фото: HONOR

Magic V2 бу тоифадаги дастлабки ўта енгил титан шарнир ва янги патентланган HONOR пўлати билан жиҳозланган. Смартфон SGS умрбоқийлик сертификатига эга – 400 000 мартадан ортиқ буклашлар ёки кунига 100 маротаба буклаганда 10 йилгача хизмат қилиш муддати.

Фото: HONOR

50 мегапикселлик (f/1,9) асосий камера, 50 мегапикселлик (f/2,0) ўта кенг бурчакли камера ва 20 мегапикселлик (f/2,4) телеобъективдан иборат учталик камера ёрқин кадрларни муҳрлаш ишқибозларини хурсанд қилиши аниқ.  Олд (фронтал) камера эса иккита 16 мегапикселлик (f/2,2) камерани ўз ичига олади.

Фото: HONOR

Ишлаб чиқарувчилар томонидан кўзга тушадиган оғирликни камайтирувчи махсус тизим сабабли ҳатто узоқ муддат фойдаланганда ҳам томоша қилишда қулайлик таъминланади.

HONOR — ақлли қурилмалар ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг етакчи компанияларидан бири. У жаҳонда нуфузли технологик брендга айланиш ва кучли маҳсулотлар ёрдамида янги интеллектуал дунёни яратишга интилади.

Фото: HONOR

Келажакни HONOR Magic V2 билан биргаликда кашф қилинг!

Instagram: instagram.com/honoruzbekistan
Web-site: hihonor.com


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 343
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 632
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 618
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 461
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 334
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 654