16:18 | 08.09.23 1032

Ўзбекистонда Tax Gap амалиёти бекор қилинди

Tax Gap Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ҳам танқид қилинган.

Ўзбекистонда қўшимча қиймат солиғини (ҚҚС) қоплаш(қайтариш)да солиқ узилиши коэффициентини қўллаш (tax gap) амалиёти тақиқланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҚҚС бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тартиби бекор қилинди. Аввал тасдиқланган 13 та мезондан камида биттаси аниқланганда ҚҚС гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатилган.

Эндиликда фақат битта ҳолатда амалга оширилаётган битимлар (оперциялар) харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига номувофиқ бўлган ҳолатларда ҚҚС гувоҳномасининг амал қилиш муддати тўхтатиб турилиши мумкин. Қолган барча ҳолатларда ҚҚС гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш тартиби бекор қилинди.

Фойда солиғи бўйича ҳар ой аванс тўловларини тўлаши лозим бўлган тадбиркорлик субъектлари даромадининг чегаравий миқдори 5 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмга оширилди.

Камерал солиқ текшируви жараёнида қуйидагилар тақиқланди:

  • солиқ тўловчининг ҳудудига кириш;
  • солиқ тўловчининг ҳудудини ва биноларини кўздан кечириш;
  • солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;
  • солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш.

«ҚҚСни қоплаш (қайтаришда) ўтказиладиган камерал солиқ текшируви бундан мустасно», – дейилади Солиқ қўмитаси берган хабарда.

Шунингдек, иқтисодий судлар томонидан солиқ органлари иштирокида кўрилаётган ишлар маъмурий юрисдикцияга ўтказилади. Солиқ мажбуриятлари бўйича даъво муддати 5 йилдан 3 йилгача қисқартирилади.

Жорий йил бошида ҚҚС суммасини қайтаришнинг асослилиги юзасидан камерал солиқ текширувини ўтказиш муддати 30 кунгача қисқартирилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев томонидан Tax Gap амалиёти танқид қилинганди.

«Олаётган ойликларингни оқламаяпсизлар, халққа, тадбиркорга ёрдам бермаяпсизлар, тўсиқ бўляпсизлар. Мана, Tax Gap деган бало буларни қандай қийнаяпти, коррупцияга сабаб бўлаётгани учун тикка туриб қарсак чаляпти», — деган эди президент Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиевга.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 277
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 578
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 589
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 436
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 290
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 614