15:05 | 09.09.23 670

Марокашдаги зилзила қурбонлари сони 632 кишига етди

Зеленский, Путин, Эрдўғон, Макрон каби давлат раҳбарлари мамлакатга ҳамдардлик билдирди, Исроил эса қутқарув гуруҳини жўнатмоқчи.

Кеча, 8 сентябр куни кечқурун Марокашнинг Марракеш шаҳрида 6,8 магнитудали зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Айни пайтга келиб табиий офат қурбонлари сони 632 нафарга етди. Бу ҳақда Al-Jazeera хабар берди.

Фото: Reuters

Қайд этилишича, офатдан бир неча соат ўтиб, ҳалок бўлганлар сони 632 кишига етган, 329 киши эса жароҳат олган. Кўплаб давлат раҳбарлари Марокаш халқига ҳамдардлик билдирди. Хусусан, Украина президенти Владимир Зеленский ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлигини изҳор қилди.

«Биз қирол Муҳаммад VI ва барча марокашликларга Марракеш минтақасида содир бўлган даҳшатли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар учун чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Жароҳатланганларга шифо тилайман. Украина ушбу фожиали вақтда Марокаш билан бирдам», – дейди у.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон эса ўзининг Х (Twitter) саҳифасида:

«Биз марокашлик биродарларимизни ушбу оғир соатда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз», деб ёзган.

Россия президенти Владимир Путин ҳам «дўст Марокаш халқи»нинг дарди ва мотамига шерик эканини билдирган.

Бундан ташқари Испания бош вазири Педро Санчес ва Франция президенти Эммануэл Макрон ҳам Марокаш халқи билан бирдамлигини маълум қилди.

Исроил эса Марокашдаги ҳалокат минтақасига катта қутқарув гуруҳини юборишга тайёрланмоқда. Мамлакат қутқарув ва биринчи ёрдам кўрсатувчи ходимларини Марракеш шаҳрига юборишга қарор қилган.

Халқаро Қизил хоч ва Қизил ярим ой жамиятлари ҳам 24 соатдан 28 соатгача бўлган муддатда «фавқулодда вазиятларда жавоб бериш гуруҳлари» деб номланган махсус ёрдам бўлинмаларини Марракешга жойлаштиришни режалаштирмоқда.


Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 476
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 277
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 212
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 304
Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

19:54 | 29.09.23 282
Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

17:30 | 29.09.23 664