20:30 | 10.09.23 1355
Шавкат Мирзиёев Марокаш қиролига таъзия йўллади
«Президент вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади», — дейди Шерзод Асадов
Шавкат Мирзиёев Марокаш қироли Муҳаммад VIга таъзия йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
«Президент вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади», — дейди Шерзод Асадов
Таъзия Марокаш ҳудудида юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани муносабати билан йўлланган.
Эслатиб ўтамиз, Марокашдаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 2000 дан ошгани маълум қилинганди.