18:10 | 11.09.23 1936

Алдов йўли билан БААга олиб кетилган аёллар Ўзбекистонга қайтарилди

Уларга ўзбекистонлик дипломатлар томонидан бепул чипта тақдим этилган.

Алдов йўли билан Бирлашган Араб Амирликларига олиб кетилган икки нафар ўзбекистонлик аёл ватанига қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 2023 йил 9 сентябр куни Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консуллигига ёрдам сўраб мурожаат қилган Ўзбекистон фуқаролари М.М. ва К.Д.га БААда истиқомат қилаётган ўзбекистонлик дипломатлар ва фаол ватандошлар амалий ёрдам кўрсатган.

Аёлларнинг айтишича, улар фирибгарлик йўли билан ушбу мамлакатга олиб кетилиб, паспортлари олиб қўйилган. Уларга иш ваъда қилган шахс ватанига қайтишига тўсқинлик қилган. Бош консуллик томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида аёлларнинг паспортлари қайтарилиб, вақтинчалик уй-жой билан таъминланган, муаммолари ҳал қилинган ва Ўзбекистонга бепул авиачипта тақдим этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда паспортини олдириб қўйиб, ойликсиз ишлатилган 12 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилганди. Шунингдек, БААда қаровсиз қолдирилган 11 ёшли бола Ўзбекистонга олиб келинган. Бундан ташқари, Россияда қийин аҳволда қолган аёл икки фарзанди билан Ўзбекистонга қайтарилган.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 275
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 574
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 588
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 436
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 290
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 614