12:42 | 11.09.23 463

Қозоғистон Ўзбекистон бозори учун картошка етказиб бериш ҳажмини кескин оширди

Ўзбекистонга экспорт ҳажми 2022 йилга нисбатан 14 бараварга ўсган.

Қозоғистон Ўзбекистон бозорига картошка экспорти ҳажмини кескин оширди. Бу ҳақда LS портали Қозоғистон Статистика бюроси ва Давлат даромадлари қўмитасига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, картошка экспорти ҳажми 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида 14 бараварга ўсиб, 103,7 минг тоннага етган. Экспортдан келган тушум эса 7,9 миллион долларни ташкил этган. Бундан ташқари Қозоғистондан Ўзбекистонга пиёз етказиб бериш ҳажми ҳам 12 бараварга ёки 36,1 минг тоннага ўсган.

Ўзбекистон Қозоғистон учун ушбу икки маҳсулотнинг асосий импортчисига айланган. Бу даврда Қозоғистондан экспорт қилинган картошканинг қарийб 95,4 фоиз (108,7 минг тонна), пиёзнинг эса 60 фоиз (60,3 минг тонна) қисми Ўзбекистон бозорига йўналтирилган.

Ўз навбатида, ўзбекистонлик фермерлар Қозоғистонга импорт қилинадиган пиёз ва саримсоқнинг асосий етказиб берувчиси бўлган. 2023 йилнинг январ-июн ойларида Қозоғистонга етказиб берилган жами маҳсулот 131,5 минг тоннани ташкил этган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5 фоизга кўп демакдир.

Ўзбекистон Қозоғистон бозорига 38,5 минг тонна карам ёки импортнинг 92 фоизини, шунингдек, 28,3 минг тонна илдиз экинлар (сабзи, лавлаги, турп, шолғом) ёки импортнинг 80 фоизга яқинини экспорт қилган. Бироқ етказиб бериш ҳажми ўтган йилга нисбатан мос равишда 2,4 баравар ва 22 фоизга камайган.

Бундан ташқари, гарчи импортининг катта қисмини ташкил этмаса-да, Қозоғистонга картошка етказиб бериш ҳажми 1,5 бараварга ошиб, 3,8 минг тоннага етган. Ўзбекистондан Қозоғистон импортининг 40 фоизини ташкил этувчи бодринг етказиб бериш ҳажми эса 3 минг тонна ёки деярли икки бараварга камайган.


Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 388
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 239
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 192
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 288
Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

19:54 | 29.09.23 267
Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

17:30 | 29.09.23 625