12:06 | 11.09.23 743

«Ўзгидромет» ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

Ҳафта охирига қадар кам булутли ва қуруқ об-ҳаво кузатилади.

«Ўзгидромет» янги ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Bugun.uz

Қайд этилишича, бугун, 11 сентябр куни Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, Бухоро, Навоий вилоятларининг айрим жойларида ва куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилоятининг баъзи жойларида, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучаяди, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 21-23 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилшиши мумкин. Ҳарорат +29…+32 даража бўлади.

Кейинчалик, ҳафта охирига қадар, республика бўйича Ўзбекистонда куз фасли боши учун хос бўлган асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Тоғли ҳудудларда 12-13 сентябрь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, 14-15 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди.

Пойтахт Тошкентда бугун куннинг биринчи ярмида ёғингарчилик кутилмайди, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, шамол тезлиги 12-15 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат +30…+32 даража бўлади.

12-15 сентябрь кунлари ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 12 сентябрда +26…+28 даража, 13-15 сентябрда +28…+30 даража бўлади.


Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 400
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 247
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 197
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 290
Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

19:54 | 29.09.23 267
Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

17:30 | 29.09.23 634