16:18 | 12.09.23 484

Ўзбекистонда чет элдан туриб ҳам нотариал битимларни расмийлаштириш имконияти йўлга қўйилади

Мулк ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш бундан мустасно.

«Ўзбекистон 2030» стратегияси юзасидан қабул қилинган Президент қарорига кўра, «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш йўналиши доирасида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилади. Унга кўра, фуқаролар чет элдан туриб ҳам нотариал битимларни расмийлаштириши мумкин бўлади.

Фото: Bugun.uz

Маълум қилнишича, 2024 йил 1 январдан аҳолига йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматларини кўрсатишда, шу жумладан автомототранспортларни давлат рўйхатидан ўтказишда уларнинг олди-сотди шартномалари ва бошқа нотариал тасдиқланган битимларни «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимидан олиш амалиёти йўлга қўйилади.

Бунда ариза берувчилардан мазкур ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

Шунингдек, 2024 йил 1 мартдан нотариал идорага келмасдан, шу жумладан чет элдан туриб мол-мулкдан фойдаланиш билан боғлиқ битимларни (мулк ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишдан ташқари) электрон рақамли имзодан фойдаланиб, видеоконференцалоқа орқали расмийлаштириш тартиби йўлга қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2021 йилда илк бор нотариус хизматини масофадан кўрсатиш йўлга қўйилганди.


Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 378
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 239
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 192
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 288
Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

19:54 | 29.09.23 267
Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

17:30 | 29.09.23 625