19:18 | 12.09.23 909

Тошкентда «гармошкали» йўловчи автобуси ЙТҲга учради

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқлиги айтилди. Автобуснинг «гармошка» қисми шикастланган.

Тошкентда 131-сонли йўналишда ҳаракатланувчи автобуснинг «гармошка» қисмига шикаст етди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Telegram / Tashkent_Land

Маълум бўлишича, воқеа жорий йилнинг 11-сентабр куни, соат 21:35 ларда Янгиҳаёт тумани, Сергели 1-мавзеси, Изумруд ресторани қаршисида содир бўлган.

Аниқланишича, «12-Автобус» саройи филиали тасарруфидаги King Long русумли, давлат рақами 01|805 LKA бўлган ва ҳайдовчи А.А томонидан  ҳаракатланаётган автобус йўлнинг қатнов қисмида жойлашган қудуқнинг атрофи чўкиши оқибатида шикастланган.

«Қудуқ атрофида чуқурлик ҳосил бўлган ва автобуснинг ўрта ғилдираклари қудуққа тушиб кетган. Натижада эса маҳкамланган қудуқ қопқоғи автобуснинг уланган таг ва ўрта қисми(гармошка)га шикаст етказган», — дейилади хабарда.

Ҳодиса натижасида автобусдаги йўловчиларга зарар етмаган. Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан расмийлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввал Тошкентда йўловчи автобуси ёниб кетган эди.


Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 464
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 277
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 207
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 300
Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

19:54 | 29.09.23 280
Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

17:30 | 29.09.23 655