Тошкентда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
«Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш йўли» мавзусидаги халқаро конференция ЖСТ ва ЖИДУ бўйича идоралараро комиссия томонидан Корея Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
12 сентябр куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди, деб хабар берди «Дунё» ахборот агентлиги.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, республика вазирлик ва идоралари вакиллари, етакчи хорижий давлатларнинг, шунингдек, мамлакатимизда аккредитациядан ўтган халқаро ташкилотларнинг элчилари ва дипломатик ваколатхоналари ходимлари иштирок этди. Тадбир иштирокчиларини Ўзбекистон Президентининг Жаҳон Савдо Ташкилоти бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов, Корея Республикаси элчиси Ким Хи Сан ва Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш бўйича ишчи гуруҳининг аввалги раиси Ли Та Ҳо кутиб олди.
«Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш йўли» мавзусидаги халқаро конференция ЖСТ ва ЖИДУ бўйича идоралараро комиссия томонидан Корея Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Муҳокама ва тақдимотлар давомида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши контекстида бир қатор асосий мавзулар кўриб чиқилди. Шу тариқа, экспертлар Ўзбекистон ЖСТ стандартлари ва амалиётига мослаштириш мақсадида амалга ошириши лозим бўлган савдони тартибга солиш ислоҳотларини таҳлил қилди.
«Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга аъзо бўлиши мумкин бўлган потенциал иқтисодий фойда, бозорга кириш ва савдо имкониятлари кўриб чиқилади. Муҳокамаларда, шунингдек, ЖСТга муаммосиз аъзо бўлишни таъминлаш учун ишлаб чиқилиши ва такомиллаштирилиши лозим бўлган ҳуқуқий асосларга эътибор қаратилди. Мутахассислар маҳаллий саноат ва саноатга потенциал таъсир кўрсатишга, ўсиш йўналишлари ва юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни аниқлашга алоҳида эътибор қаратдилар», дейилади хабарда.
Якунда конференция иштирокчилари Ўзбекистонга ЖСТга аъзо бўлиш йўлида ёрдам беришда халқаро ҳамкорлик ва шериклик муҳимлигини таъкидлади.
Маълумот ўрнида, Жаҳон Савдо Ташкилоти 1995 йил 1 январда ташкил топган бўлиб, ҳозирда 160 га яқин давлат унга аъзо бўлиб кирган. 2о га яқин давлатлар эса ташкилотга киришга ҳаракат қилмоқда. Жаҳон Савдо Ташкилот мамлакатлар ўртасида эркин, манфаатли ва тўсиқсиз савдо муносабатларини таъминлаш учун платформа яратади ва савдо эркинлигини кафолатлайди. Марказий Осиёда фақат Ўзбекистон ва Туркманистон Жаҳон Савдо Ташкилоти аъзолигига кирмаган.