15:42 | 12.09.23 826

Исроил Ўзбекистон ва Озарбайжон билан дон келишувини тузди

Ўзбекистон буғдой эвазига Исроилдан қишлоқ хўжалиги техникаларини олиши режалаштирилган.

Исроил мусулмон мамлакатлари билан буғдой уни етказиб бериш бўйича ҳудудий иттифоқ ташкил этиш сиёсати доирасида Ўзбекистон ва Озарбайжон билан келишувга эришди. Бу ҳақда Report ахборот нашри хабар берди.

Фото: ТАСС

Мазкур келишув глобал озиқ-овқат инқирози ва Украинада давом этаётган уруш фонида Исроилнинг буғдойга бўлган барча эҳтиёжлари қондирилишини кафолатлайди. Маълум қилинишича, ушбу келишув “узоқ муддатли” бўлиб, Исроилнинг ғалла етказиб берувчи манбаларини ўзгартиришни, эски ҳамкорларни истисно этиб, янги ҳамкорлар билан алоқалар ўрнатишни мақсад қилади.

Маълумот учун, Исроил аҳолиси истеъмол қиладиган буғдойининг 90 фоиздан ортиғи хориждан импорт қилинади. Украинадаги уруш ва ундан олдин содир бўлган COVID пандемиясининг иқтисодий оқибатлари мамлакатга товар импортини анча қийинлаштирган, бу эса нархларнинг кескин ошишига олиб келди.

Келишувнинг иккинчи ва учинчи томон учун манфаатли қисми ўлароқ, Озарбайжон ва Ўзбекистон буғдой эвазига Исроилдан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илғор технологияларни қабул қилиб олади. Бу технологиялар қишлоқ хўжалиги соҳаси тараққиёти учун таянчга айлантирилиши режалаштирилган.

«Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш концепцияси доирасида бугун биз аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш йўлида яна бир муҳим қадам ташламоқдамиз. Бизга олиб келинадиган маҳсулотларнинг кўпчилиги Исроилда ишлаб чиқарилмайди. Глобал мавҳумлик ҳукм сураётган ҳозирги даврда кўплаб давлатлар биз билан умумий манфаатлар асосида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор. Биз Исроил ва бошқа давлатлар ўртасида кўпроқ ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишда давом этамиз ва шу орқали Исроил фуқароларининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаймиз», – дея баёнот берган Исроил қишлоқ хўжалиги вазири Ави Дихтер.

БМТ маълумотларига кўра, 2050 йилга бориб дунёда икки миллиардга яқин одам очликдан азият чекади. Бунга иқлим ўзгариши ҳамда Россия ва Украина ўртасидаги уруш давом этаётган бир пайтда буғдой ишлаб чиқаришнинг кескин қисқариши сабаб бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миср Ўзбекистонда пахта, буғдой ва шоли етиштириш имкониятларини ўрганмоқчи экани маълум қилинганди.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 294
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 591
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 595
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 448
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 301
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 626