16:18 | 13.09.23 404

Давлат органлари ва ташкилотларида мурожаатларни қоғоз шаклида рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинади

«Ўзбекистон-2030» стратегияси доирасида давлат органлари раҳбарларини жамоатчилик фикри асосида баҳолаш йўлга қўйилади.

Ўзбекистонда давлат органлари раҳбарлари фаолиятини жамоатчилик фикри асосида баҳолаш йўлга қўйилади. Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларида мурожаатларни қоғоз шаклида рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинади. Бу ҳақда «Ўзбекистон — 2030» стратегияси тўғрисидаги Президент фармонида белгиланди, деб хабар бермоқда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги.

Фото: Bugun.uz

Фармонга кўра, «Ўзбекистон — 2030» стратегияси 5 та йўналишдан иборат бўлиб, тўртинчи йўналишда қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этишга қаратилган ислоҳотларни амалга ошириш белгилаб қўйилган.

Хусусан, давлат фуқаролик хизматини меритократия, ҳалоллик ва профессионаллик тамойиллари асосида ташкил этиш мақсадида:

  • давлат органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосаларлари фаолиятини жамоатчилик фикри асосида баҳолаш амалиёти йўлга қўйилади;
  • Миллий кадрлар захирасида раҳбарлик лавозимига номзодлар сони камида минг нафарга етказилади;
  • «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунда назарда тутилган фуқаролик хизмати тизимини тўлиқ ишга тушириш доирасида ушбу тизим билан 70 дан ортиқ давлат органлари қамраб олиниши таъминланади;
  • давлат фуқаролик хизматчиларини узлуксиз малака ошириб бориш тизими билан қамраб олиш даражаси 100 фоизга етказилади.

Меритократия — бошқарув тамойили бўлиб, шахсларнинг ижтимоий келиб чиқиши ва молиявий ҳолатидан қатъи назар, давлат бошқарувида раҳбарлик лавозимларини энг қобилиятли ва муносиблар эгаллаши зарур, деган мазмунни англатади.

Халқ билан мулоқотни янада кенгайтириш орқали аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш тизими самадорлигини ошириш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларида мурожаатларни қоғоз шаклида рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинади.

Барча давлат органлари ва ташкилотларига электрон шаклда, шу жумладан, тегишли мобил илова орқали мурожаат қилиш имконияти яратилади. Шунингдек, мурожаатларнинг камида 80 фоизини маҳаллий даражада қаноатлантириш таъминланади.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 388
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 687
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 637
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 482
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 345
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 674