11:30 | 13.09.23 2218

Россияда ўзбекистонлик эркак полиция бўлимига КАМАЗ билан ҳужум қилди

Ходимлар 24 марта ўқ узиб, уни тўхтатиб қолган.

Россиянинг Нижний Новогород вилоятида ўзбекистонлик 36 ёшли эркак КАМАЗ юк машинаси ёрдамида полиция бўлимига бостириб кирмоқчи бўлди. Бу ҳақда вилоят Тергов қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Нижний Новогород Тергов қўмитаси

Қайд этилишича, 2023 йилнинг 12 сентябр кунига ўтар кечаси Дзержинск шаҳридаги 2-сонли полиция бўлими яқинида КАМАЗ бошқарувидаги ўзбекистонлик эркак юк машинасига ўрнатилган манипулятор кран ёрдамида бетон блокни кўтариб, ичида ходимлар фаолият олиб бораётган полиция бўлимининг кириш қисми ва деразаларига зарба берган. Шундан сўнг у воқеа жойида қочишга уринган. Полиция бўлимида «Қалъа» режими, шаҳарда эса «Қўлга олиш» операцияси бошланган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 24 марта ўқ узиб, транспорт воситасининг олдинги иккита ғилдирагини тешиш орқали уни тўхтатиб қолган.

Ҳозирда айбланувчига нисбатан Россия Жиноят кодексининг 213-моддаси (безорилик, яъни фуқароларга нисбатан зўравонлик таҳдиди билан содир этилган, жамиятга нисбатан аниқ ҳурматсизликни ифодаловчи жамоат тартибини қўпол равишда бузиш) 1-қисми «а» банди билан жиноят иши очилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда ўзбекистонлик эркак юк машинасида бир гуруҳ велосипедчиларни уриб юборганди. Ҳодиса оқибатида 2 нафар қиз ҳалок бўлган, 8 киши жароҳат олган.


Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 169
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1084
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 393
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 767
Бухородан Екатеринбургга учиши керак бўлган самолётда носозлик чиқди

Бухородан Екатеринбургга учиши керак бўлган самолётда носозлик чиқди

12:06 | 21.09.23 427
Наманганда содир бўлган ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди — видео

Наманганда содир бўлган ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди — видео

11:46 | 21.09.23 965