10:33 | 13.09.23 457

Сурхондарё ва Бухорода «права» олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Айбланувчилардан бири ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 750 доллар олаётган вақтда ушланган.

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида ва Бухоро вилояти Когон туманида пул эвазига фуқароларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Когон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.И. фуқаро М.М.ни вилоят Йўл ҳаракати хавсизлиги бош бошқармасида ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйишни ваъда қилган. У бунинг эвазига 750 АҚШ долларини олаётган пайтда ушланган.

Шунингдек, Термиз шаҳрида фуқаро Ш.А. ҳам фуқаро Х.Ж. га танишлари ёрдамида «С» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган. Тезкор тадбир давомида у 4,7 миллион сўмни олаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада «права» олиб беришни ваъда қилган МЧЖ раҳбари қўлга олинганди.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 357
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 658
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 623
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 480
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 342
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 667