13:54 | 14.09.23 425

Ўзбекистонда 2026 йилгача камбағаллик икки баробарга қисқартирилади

Меҳнат қобилиятини ишга солиш орқали 3 млн ёшлар камбағалликдан чиқарилади.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги «Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасида мамлакатда камбағаллик даражасини кескин қисқартириш йўлларини очиқлади.

Маълум қилинишича, 2023 йилнинг якунига қадар вазирлик хитойлик мутахассислар ва халқаро ташкилотлар билан биргаликда 2024-2030 йилларга мўлжалланган камбағалликни қисқартиш бўйича стратегияни ишлаб чиқади.

Унга кўра:

  • 2026 йилга қадар камбағалликни 2 баробарга, 2030 йилга қадар эса кескин қисқартирилади;
  • Камбағалликка тушиш хавфи мавжуд 4,5 миллион аҳоли даромади оширилади;
  • Меҳнат қобилиятини ишга солиш орқали 3 миллион нафар ёшлар камбағалликдан чиқарилади;
  • Ижтимоий шериклик асосида 500 минг малакали мутахассис тайёрланади ва бунга ҳар йили камида 1 миллиард доллар йўналтирилади.

Ҳар бир вилоятда камбағаллик даражаси юқори бўлган биттадан жами 14 та туманни камбағалликдан чиқариш ва комплекс ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқилиб, тасдиқланади.

«Танлаб олинган 14 та туманда Хитой тажрибаси асосида, шу жумладан янги ёндашувлар, инновацион ва «яшил» технологиялар ҳамда бошқарувнинг замонавий усулларини қўллаган ҳолда камбағалликдан чиқариш усуллари амалиётга жорий этилади», дейилади хабарда.

Янги молиявий инструментлар жорий этиш орқали камбағал аҳолининг молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиб, имтиёзли кредит ва субсидиялар бериш тизими такомиллаштирилади.

Эҳтиёжманд аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини янада қулай шартларда қўллаб-қувватлаш мақсадида рақамли «Микромолия» ташкилоти ташкил этилади.


Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

21:18 | 04.10.23 338
Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

17:30 | 04.10.23 728
Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

14:57 | 04.10.23 371
Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

13:18 | 04.10.23 397
Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

12:30 | 04.10.23 751
AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

12:00 | 04.10.23 285