18:06 | 15.09.23 496

Самақандда Халқаро таълим форуми бўлиб ўтади

Форум дастурида туризм ва таълим соҳасидаги ютуқ ва ташаббусларни қўллаб-қувватловчи «Ulysses Awards UNWTO» мукофотлаш маросими ўтказилади.

19 октябр куни Самарқанддаги Silk Road туристик марказида «Global Forum on Education: The Foundation of Building Tourism» халқаро таълим форуми ўтказилади. Тадбир БМТ Бутунжаҳон Туризм Ташкилотининг (UNWTO) 25-Бош Ассамблеяси доирасида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Фото: UNWTO

Халқаро таълим форуми UNWTO Бош Ассамблеясининг асосий тадбирларидан бир бўлиб, у дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатидан туризм соҳасида фаолият юритувчи 1200 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий мутахассис ҳамда экспертларни бир жойда тўплайди. Улар таълим, фан ва туризм соҳасидаги инновацияларга доир масалаларни муҳокама қилади.

Форум дастурида туризм ва таълим соҳасидаги ютуқ ва ташаббусларни қўллаб-қувватловчи «Ulysses Awards UNWTO» мукофотлаш маросими ўтказилади.

Экология вазирлиги, Туризм қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш институти туризм соҳасида фаолият юритувчи олимлар, мутахассислар ҳамда таълим, фан ва инновациялар соҳасидаги экспертларни Форум ишида фаол иштирок этишга чорлади.

Иштирокни шу йилнинг 20 сентябригача тасдиқлаш мумкинлиги айтилди.