20:30 | 15.09.23 1008

Украина қўшинлари Андреевкани эгаллади

«Андреевканинг эгалланиши Бахмутга томон олиб бориладиган ҳаракатларда муҳим таянч ва бутун уруш тақдирини ҳал қилувчи калитдир», — дейилади хабарда.

Бугун, 15 сентябр куни Шарқий Украина ҳудудида кураш олиб бораётган Украина ҳарбий кучлари Бахмут жанубида жойлашган Андреевка ҳудудини эгаллаб олди. Ҳозирда ҳудудда Украина байроғи кўтарилган. Бу ҳақда Украина ҳарбий штаби тарқатган маълумотларга асосланиб, CNN нашри хабар берди.

Фото: CNN

Андреевка учун кураш олиб борган ҳарбий қисм вакиллари берган маълумотларга кўра, Андреевкада турган рус ҳарбий қисмлари ўраб олинган ва тўлалигича қириб ташланган.

«Бу расмий хабар. Учинчи махсус ҳужум бригадаси Андреевкани озод қилди. Россия Федерациясининг 72-мотоўқотар бригадаси парча-парча қилинди. Яшин тезлигида ўтказилган операция натижасида Россиянинг Андреевка гарнизони ўраб олинди, асосий кучлардан узиб қўйилди ва йўқ қилинди», — дейилади ҳарбий қисм раҳбарияти берган баёнотда.

Ҳарбий қисмдагилар эгаллаган позицияларини мустаҳкамлашни давом эттираётгани маълум қилинган. Украина ҳарбий маъмурияти вакиллари фикрича, Андреервканинг эгалланиши Бахмутга томон олиб бориладиган ҳаракатларда муҳим таянч ва бутун уруш тақдирини ҳал қилувчи калитдир.

Ўз навбатида, Андреевканинг эгалланиши Украина учун устунликка эришиш имконини беради. Чунки, бу ҳудуд Вагнер аскарлари Бахмутни тарк этганидан кейинги илк йирик ғалабадир.

Украина Қуролли Кучлари Бош штаби ўзининг Facebook’даги саҳифасида ҳужум амалиётлари чоғида Донецк вилоятининг Андреевка шаҳри қўлга киритилгани, душманнинг ишчи кучи ва техникасига катта таъсир кўрсатилиб, эгалланган ҳужум чизиқларида мустаҳкам ўрнашиб олинганини маълум қилган. Россия вакиллари эса Украина эгаллаганини даъво қилаётган ҳудудларда ҳали жанглар давом этаётганини билдирган.


Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 461
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 277
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 207
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 300
Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

19:54 | 29.09.23 280
Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

17:30 | 29.09.23 655