16:18 | 15.09.23 245

Ўзбекистонда солиқ тўламаган субъектларга ихтиёрий тўлаш бўйича хабарномалар берилди

Контрафакт ва сифатсиз маҳсулотлар билан боғлиқ 434 та ҳуқуқбузарлик аниқланган ва 23,4 млрд сўмдан зиёд яроқсиз маҳсулот муомаладан олиб қўйилган.

Ўзбекистонда тадбиркорликнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қўпол равишда бузиш  билан  боғлиқ  181 та  жиноятга  чек  қўйилди. Бу ҳақда АОКА хабар берди.

Маълум бўлишича, 161 та солиқларни тўламаган субъектга жиноят иши қўзғатмасдан ихтиёрий тўлаш бўйича хабарномалар берилди. Қонунчиликда тақиқланмаган фаолият билан яширинча шуғулланган 103 нафар шахсга эса сўнгги йиллардаги тадбиркорларга яратилган янги имкониятлар ва имтиёзлар тушинтирилган. Шундан жами 1 515 та тадбиркорлик субъектига ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилган ва натижада 3 157 та  янги  иш  ўринлари  яратилди.

Инсон соғлиғига хавф солувчи контрафакт ва сифатсиз маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда ўтказиш билан боғлиқ 434 та ҳуқуқбузарлик аниқланган бўлиб, шундан 23,4 млрд сўмдан зиёд яроқсиз маҳсулот муомаладан олиб қўйилди.

Бундан ташқари, кучли таъсир қилувчи наркотик ҳамда психотроп моддаларни сақлаш ва ўтказиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш тадбирлари кучайтирилиб, фош этилган 90 та жиноят ишлари доирасида 423 млн сўмлик бундай турдаги дорилар ноқонуний муомаладан олиб қўйилди.

Ўз хатосини бартараф этмаган, солиқ солинадиган базани яшириш, камайтириб кўрсатиш ва солиқларни тўлашда қасддан бўйин товлаш орқали рақобатни давом эттирган субъектларга 3,3 трлн сўм солиқлар қўшимча ҳисобланган. Уларнинг 521,5 млрд сўми бюджетга ундирилиши таъминланди.

Бундан ташқари, нархларнинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида эса 263 минг тоннадан ортиқ маҳсулот ҳудудлараро интервенция қилиниши  таъминланди.


Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

21:18 | 04.10.23 577
Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

17:30 | 04.10.23 783
Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

14:57 | 04.10.23 381
Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

13:18 | 04.10.23 408
Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

12:30 | 04.10.23 785
AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

12:00 | 04.10.23 290